Тадбиркорлар нега “Корзинка” савдо дўконларидан норози бўлмоқда?


Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда маҳаллий тадбиркорлар “Корзинка” ва “Макро” дўконларидан норозиликларини билдирдилар. 

Улар, “Корзинка”га топширган маҳсулотларининг пулини 30 кундан 60 кунгача насияга топширишларини айтадилар. 

Шу ўринда мазкур дўконда хорижий маҳсулотлар ҳам сотилади. Зафар Ҳошимов ҳам хориждан маҳсулот олиб кирувчи (дестребютер) сифатида импорт маҳсулотлари олиб киради ва уларга аввалдан 100 фоиз маҳсулот пули тўлаб берилиши айтилади.

Нима учун маҳаллий тадбиркорлардан насияга, хориждан эса нақд пул тўлаш эвазига дўкон пештахталари тўлдирилмоқда? Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар экспортчи ва улар давлатга хорижий валюта олиб киради. Хориждан маҳсулот олиб кирувчилар эса хорижий валютани ташқарига олиб чиқиб кетувчилардир. Бюджетга валюта олиб кирувчиларни қўллаб- қувватлаш ўринли эмасми? 

Мазкур масала юзасидан “Korzinka” бренди асосчиси Зафар Ҳошимовнинг айтишича, ҳозиргача тадбиркорлар билан маҳсулот пулини 60 кун ичида тўлаб бериш бўйича судгача борувчи муаммолар бўлмаган. 

Зафар Ҳошимов хориждан олиб келаётган импорт маҳсулотларни ҳам 90 кунгача насия асосида олиб келишини таъкидлади. Тадбиркорнинг далолат беришича, “Корзинка” дўконларининг 70 фоиз маҳсулотлари маҳаллий маҳсулотлар улушига тўғри келади. 

“Корзинка” дўконлари ҳозирда Тошкентда 30 та, вилоятларда 14 та бўлиб, улар маҳаллий тадбиркорлар учун ўз маҳсулотини халққа тақдим этишдаги қулай воситалардан. 

Дўконларда маҳсулот нархини 100 фоиз тўлаб берилиши тадбиркорларга катта ёрдам бўлади. Зафар Ҳошимов хориждан ҳам маҳсулотларни насияга олиб келишини таъкидлаган бўлса-да, бир қанча дестребюторларнинг далолат беришича, хориждан насия эвазига маҳсулот олиб кириш имконсиз ва бу худди эртакка ўхшайди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган мазкур масалага Пресс-клубнинг солиқ ислоҳотларига бағишланган сессиясида аниқлик киритилди.

А.СОДИҚОВА, ЎзА

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш