Жаҳон тарихида энг кам миқдордаги пора Ўзбекистонда олинган! ИИБ тергови бошлиғи 20 минг сўм пора билан ушланган


Навоий вилояти Учқудуқ шаҳар ИИБ тергов бўлинмаси бошлиғи вазифасида ишлаган Ифтихор Авазов 100 минг сўм пулни пора сифатида талаб қилиб, 20 минг сўм олаётганда қўлга олинган.

“Jahon.uz” интернет нашрига маълум бўлишича, Жиноят ишлари буйича Навоий вилоят судининг 2006 йил 27 январдаги ҳукмига кўра, 1969 йил 20 апрелда Хатирчи туманида туғилган, Учқудуқ шаҳар ИИБ тергов бўлинмаси бошлиғи вазифасида ишлаган Авазов Ифтихор Абдуллаевич 2005 йил 17 октябрь куни қамоққа олинган.

Авазов Ифтихор Абдуллаевич Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан 10 йил озодликдан маҳрум қилиниб, Жиноят кодексининг 45-моддасига асосан 2 йилга муайян ҳуқуқдан, яъни мансабдорлик билан боғлиқ, мансаб лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосига судланган.

Авазов Ифтихор Абдуллаевич эр-хотин ўртасидаги жанжал ортидан жиноий иш очиб эрни қамоққа олиш билан қўрқитиб, таъмагирлик йўли билан ундан 100.000 сўмни пора тариқасида олиб келиб беришини талаб қилган ва Учқудуқ шаҳри, 13-кичик тумани, 16-уйга бориб, 20.000 сўмни пора тариқасида олган ва олаётганда ушланган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш