Бухорода қашқадарёлик ҳайдовчи бошқарувидаги автомашина портлаб кетди



Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида жорий йилнинг 21 июнь куни Нишон туманида яшовчи 52 ёшли А.Т. ўзининг “Нексия” русумли автомашинасида “Чўлқувар” маҳалласида жойлашган “Petromaruzgaz” номли газ қуйиш шаҳобчасида автомашинасига ўрнатилган газ баллонига газ тўлдириб, автомашинасини газ қуйиш шаҳобчасидан ҳайдаб чиққан вақтида газ баллони портлаб кетган. 

Натижада ҳайдовчи А.Т. ва унинг йўловчиси 35 ёшли У.Х.лар жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.      

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бу ҳақда маълум қилди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш