Тошкентда бир кунда еттита ёнғин қайд этилди


Тошкент шаҳри ҳудудида 2019 йил 21 июнь кунидан 22 июнь кунига қадар еттита ёнғин бўлди.

Тошкент шаҳрида ўтган сутка давомида 7 та ёнғин ҳолати қайд этилган бўлиб, шулардан 3 таси қуриган ўсимлик ва чиқиндиларни ёниши билан боғлиқ бўлган ёнғинларни ташкил этмоқда.

Ёнғинларда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.

Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ҳамда ходимларини, шунингдек фуқароларимизни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади.

Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бу ҳақда хабар берди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш