"Агар битта АҚШ аскари ҳалок бўлса"...Помпео Эронга огоҳлантириш билан чиққан


АҚШ давлат котиби Майк Помпео шахсан Эрон ҳукуматини қаттиқ огоҳлантирган, дея ёзмоқда The Washington Post нашри.

Унга кўра, агарда Эроннинг ҳаракатлари натижасида ақалли битта АҚШ аскари ҳалок бўлса ҳам Қўшма Штатлар бунга ҳарбий ҳаракат билан жавоб беради. Помпео бу ҳақда май ойида Бағдодга ташриф буюрганида айтган. Унинг фикрича, Ироқ ҳукумати мазкур огоҳлантиришни Эронга етказиб қўяди.

Эслатиб ўтамиз, Форс кўрфазидаги вазият ва АҚШ-Эрон муносабатлари ёмонлашгандан ёмонлашиб бормоқда. Ҳатто икки ўртада уруш келиб чиқиш мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди, аммо икки томон ҳам урушдан манфаатдор эмаслигини билдирган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш