Ер юзида уруш туфайли уйини тарк этган қочоқлар сони рекорд даражага етди


Сайёрамизда турли урушлар ва можаролар туфайли уйини, юртини тарк этган аҳоли сони рекорд даражага етди. 2018 йилда мазкур кўрсаткич 2,3 миллион кишига ортиб, 70,8 миллионни ташкил этмоқда. Бу ҳақда БМТнинг қочоқлар бўйича олий комиссари бошқармаси ҳисоботида хабар берилди.

Қочоқлар сони бўйича Сурия (6,7 млн), Афғонистон (2,7 млн), Жанубий Судан (2,3 млн) ва Сомали (0,9 млн) юқори ўринларда бормоқда. Бу мамлакатлардаги қуролли можароларинг эса охири кўринмаётир.

Қочоқларни энг кўп қабул қилувчи давлатлар эса Туркия (3,7 млн), Покистон (1,4 млн), Уганда (1,2 млн), Судан (1,1 млн) ва Германия (1,1 млн) ҳисобланади.

Сўнгги 10 йилликда қочоқлар сони 27,3 млн кишига кўпайди ва бунга асосий сабаб Суриядаги урушдир. Шунингдек, Ироқ ва Ямандаги вазият, Мянмада роҳинжалар қирғини ҳам мазкур сонининг ошишига таъсир этган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш