Халқ таълими вазирлигининг 10-06 ишонч телефони нега ишламаяпти?



Халқ таълими вазирлиги бошқа бинога кўчгани муносабати билан 10-06 ишонч телефони вақтинчалик фаолият юритмаётганини маълум қилди.

Ишонч телефони фаолияти йўлга қўйилгунига қадар мурожаат, шикоят ёки таклифлар http://ovoz.uzedu.uz/ веб сайти ёки телеграм орқали +998 99 988 10 06 рақамида қабул қилиниши айтилди.

Халқ таълими вазирлиги 10-06 ишонч телефони фаолиятини қайта йўлга қўйганлиги ҳақида қўшимча ахборот беради.

Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз-дейилади, Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабарида.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш