Озарбайжон ғарбидаги бозорда отишма: 4 киши ҳалок бўлди


Озарбайжон ғарбида жойлашган Беюк Кесик қишлоғидаги бозорда отишма юз берди.

Натижада 4 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги ва прокуратураси маълумотида айтилган.

Расмий ҳисоботда қайд этилишича яна 3 киши жароҳат ҳам олган.

Таъкидланишича, қуролли тўқнашув яқинда турмадан озод бўлган маҳкум томонидан уюштирилган. У душманчилик кайфияти туфайли бир аёлни, унинг икки боласини ва сотувчилардан бирини отган.

Ҳозирда ушбу ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган, тергов олиб борилмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш