Абитуриентлар учун ОТМларга ҳужжат топшириш янада осонлашди


Абитуриентлар 5 та ОТМга ҳужжатларни соддалаштирилган тартибда топширишлари мумкин.

Жорий йилнинг 15 июнидан 15 июлигача абитуриентлар қуйидаги ОТМларга доимий рўйхатда турган жойидан қатъи назар Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) орқали соддалаштирилган тартибда ҳужжат топширишлари мумкин:

1. Тошкент давлат юридик университети;
2. Қорақалпоқ давлат университети;
3. Гулистон давлат университети;
4. Фарғона давлат университети;
5. Самарқанд давлат университети.

ДХМлар орқали ҳужжат топширишда фақатгина 2 та ҳужжат сўралади:

- фуқаролик паспорти (паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома);
- умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан).

Имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши лозим.

Абитуриентлар Давлат хизматлари марказлари орқали ҳужжат топширганда сўровнома тўлдиради.

Давлат хизматини кўрсатиш учун жорий йил битирувчиларидан ва ногирон ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслардан тўлов ундирилмайди.

Тест синовлари ўтказилаётган йилдан аввалги йилларда таълим муассасасини тугатган абитуриентлардан ЭКИҲнинг 50 фоизи (101365 сўм) миқдорида тўлов ундирилади.

Республикадаги бошқа ОТМларга ҳужжатлар қабул комиссиялари томонидан қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бу ҳақда хабар бермоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш