Тўқаев: “АЭС қуриш ҳозирча режада йўқ, зарур бўлса референдум ўтказамиз”


Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Оқўрдада ўтган матбуот анжуманида мамлакатда АЭс қурилиши юзасидан саволга жавоб берди. Бу ҳақда “Спутник Казахстан” ёзмоқда.

“Атом электр станцияси қуриш ҳозирча режада йўқ. Агарда бу зарурат туғилса, халқ билан муҳокама қиламиз. Референдум ўтказамиз",-деган Тўқаев.

Шунингдек, у Қозоғистон ядро қуролини тарқатмаслик борасида етакчи экани ва Нурсултон Назарбоевнинг Семипалатинск ядро полигонларини ёпгани ҳақидаги қарори ҳақида гапирган.

Хуллас, Тўқаев АЭС масаласи халқ иштирокисиз ҳал этилмаслигини таъкидлаган. Унинг фикрича, энергия ресурслари масаласи муҳим, аммо транспорт тизими масалалари ундан ҳам муҳимроқ.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш