Британиялик лотереядан 123 миллион фунт ютиб олди


Буюк Британия фуқароси (исми шарифи ошкор этилмаган) Euro Millions лотереясидан 123 миллион фунт ютди ва мамлакатдаги учинчи энг йирик ютуқнинг соҳибига айланди. Бу ҳақда лотерея мутасаддиларидан бири Энди Картерга асосланиб, Mirror нашри хабар берди.

«Омадли билет соҳиби битта уриниш билан бутун 123 миллион фунт (156 миллион доллар) соҳибига айланди»-, деди Картер.

Euro Millions лотереяси илк бор 2004 йил Франция, Британия, Испанияда ўтказилган. Битта лотереяси чиптаси 2,5 евро туради. Лотереянинг жами иштирокчиси 200 миллион киши атрофида.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш