Тошкент яқинида хотинини бошқа эркак билан ушлаб олган эркак уларни пичоқлади


Ўтган ҳафтада Тошкент вилоятининг Паркент туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган Илҳом Носиров шаърий никоҳида бўлган 1980 йилда туғилган турмуш ўртоғи Лобар Расуловани ўз уйида бошқа эркак билан кўриб қолади.

«Jahon.uz»нинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги ишончли манбаси хабарига кўра, хотинини бошқа эркак билан кўрган Илҳом Носиров унинг кўкрак қисмига пичоқ ургани айтилди.

Шундан сўнг у хотинининг ёнида бўлган ўзининг тенгдоши Жасур Акромовни дастлаб кўкрагига ва кейин қорни пичоқ уриб тан жароҳати етказди.

Илҳом Носиров хотини ва таниш эркагини пичоқлаб воқеа жойидан яширингани ва жароҳатланганлар танишлари томонидан шифохонага олиб борилганлари айтилмоқда.

(Материалдаги исм-шарифлар ўзгартирилди)

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш