Бухорода кураш бўйича Президент соврини учун ўтказилаётган Халқаро турнир бошланди


Бухоро вилояти марказидаги “Бухоро” спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд хотирасига бағишланган I халқаро турнирининг тантанали очилиш маросими бўлди.

Халқаро кураш ассоциацияси раҳбари К.Юсупов ва бошқалар мамлакатимизда халқимизнинг кўп йиллик қадриятларидан бири бўлган ўзбек курашини ривожлантириш, унинг жаҳон миқёсидаги нуфузини оширишга катта эътибор берилаётганини таъкидлади.

Мардлик, ҳалоллик ва олийжанобликни ўзида мужассам этган курашимиз жаҳонда шуҳрат қозоняпти. Миллий спорт турини ривожлантириш, ёш истеъдодларни кашф этишда мамлакатимизда Президентимиз соврини учун қатор халқаро турнирлар ўтказилаётгани муҳим аҳамиятга эга. Жорий йилдан бошлаб улар рўйхатига Бухорода ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд хотирасига бағишлаб, вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Кураш федерацияси, Халқаро кураш ассоциацияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқ ҳамкорлигида илк бор ташкил этилган ушбу турнир ҳам қўшилди.

2.jpg

13.jpg

Соврин жамғармаси 70 минг долларга тенг бўлган ушбу нуфузли мусобақада Афғонистон, Озарбайжон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Голландия, Португалия, Гонконг, Ҳиндистон, Эрон каби 20 га яқин мамлакатларнинг энг кучли полвонлари ғолиблик учун гиламга тушади.

Эртага старт оладиган беллашувларда 7 вазн тоифасида эркаклар ва 3 вазн тоифасида хотин-қизлар чемпионлик учун кураш олиб боради.

Тантанали очилиш маросимда Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев сўзга чиқди.

7.jpg

3.jpg

16.jpg

Э.Ёдгоров, Т.Истатов (сурат), ЎзА

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш