Тошкентдаги хонадонларнинг биридан буви ва набиранинг жасади топилди



Ўлимнинг дастлабки сабаби — ҳашоратлар учун мўлжалланган оғудан заҳарланиш.

7 июнь куни, соат 21:20да Чилонзор тумани 19-кварталда истиқомат қилувчи 53 ёшли Лилия М. уйининг эшигини ҳеч ким очмагач 103 рақамига мурожаат қилган.

Аёлнинг сўзларига кўра, уйда унинг 77 ёшли онаси Ш.М. ва 28 ёшли ўғли М.Т. бўлиши керак бўлган. Бу ҳақда ИИББ хабарида айтилмоқда.
 
Профилактика инспектори томонидан ФВВ мутахассислари чақирилган ва уйнинг эшиги очтирилган. Уйда ўткир хид ва ҳамма ерда газета парчаларининг устида ҳашоратларни йўқотишга мўлжалланган кул ранг кукун бўлган.
 
Бундан ташқари, уйда 77 ёшли Ш.М. ва М.Т.нинг жасади топилган.
 
Ҳодиса жойида ИИО ФМБ раҳбари, прокурор, солиқ инспекцияси раҳбари, шунингдек, ҳокимият ва Чилонзор туман санитария-эпидемиология хизмати вакиллари бўлишган.
 
Текширув олиб борилмоқда, тегишли экспертизалар белгиланган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш