Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан икки тоифа вакилларнинг ойлиги оширилди


Ўзбекистонда фан номзодларининг ойлик маошлари 30 фоиз, фан докторлари маоши 60 фоизга оширилади.

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Ўзбекистон Миллий университетида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан учрашувда ушбу таклифни берди.

Учрашувда давлатимиз раҳбари 1 сентябрдан барча давлат ташкилотларида илмий-педагогик фаолият билан шуғулланаётган, таълим ва илм-фан соҳасида фаолият олиб бораётган фан номзодларининг ойлик маошларига 30 фоиз, фан докторлари учун эса 60 фоиз устама ҳақи белгилашни таклиф қилди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш