Трамп бир неча йил аввал Башар Асадни йўқ қилмоқчи бўлганини айтди


АҚШ президенти Доналд Трамп бир неча йил муқаддам Сурия президенти Башар Асадни ўлдириш операцияси режалаштирилганини айтди. Бу ҳақда у Fox News билан суҳбатда гапирган.

«Мен Асадни йўқ қилиш яхшироқ деб ўйлардим. Аммо Жеймс Мэттис ( собиқ Пентагон раҳбари) бунга қарши чиқди. Мэттис жуда ҳурматга сазовор генерал», —дея таъкидлаган Трамп.

Лекин 2018 йилда Трамп Асаднинг ўлдирилиши бўйича гап-сўзлар ёлғон эканлигини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, Суриядаги можарода АҚШ Асаднинг мухолифлари ва курд кучларини қўллаб келади.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш