Чиноздан аянчли хабар: ЙТҲ сабаб 4 киши ҳалок бўлди


13 сентябрь куни Чиноз тумани, "Тошкент-Термиз" автомобиль йўлининг 858-километрида, ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган Т.С. хавфсизлик камарини тақмасдан "Нексия-3"ни бошқариб кетаётган бўлган.

Сўнгра у руль бошқарувини йўқотиб, йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиқдан йўлни қарама-қарши ўтиб кетиб Ф.Н. бошқарувидаги "Ласетти" русумли автомобиль билан тўқнашган.

Натижада, "Нексия-3" ҳайдовчиси 34 ёшли Т.С., “Ласетти” русумли автомобиль ҳайдовчиси 39 ёшли Ф.Н. ҳамда ушбу автомобиль йўловчилари 40 ёшли Э.Х. ва 25-30 ёшлардаги аёл (шахсига аниқлик киритилмоқда) оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган.

Шунингдек, "Ласетти" йўловчилари 29 ёшли К.Б. ва 44 ёшли ю.ҳ.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Чиноз тумани ИИб ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш