Жиззахдаги Covid марказига ишга кириш учун пул талаб қилган дугоналар ушланди


27 август куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига Жиззах шаҳрида яшовчи Н.Ҳ. мурожаат қилиб, Жиззах политехника институти ётоқхонасида ташкил этилган "Covid-19" саралаш ва тақсимлаш марказига ишга кириши учун пора талаб қилишаётганлигини билдирган.

Эътиборлиси, ишга жойлашни Жиззах шаҳри Тошлоқ маҳалласида яшовчи уй бекаси Д.Ҳ., Жиззах шаҳри "Иттифоқ" маҳалласида яшовчи, дори воситалари савдоси билан шуғулланувчи хорижий корхона вакили Н.У., асли форишлик Бахмал тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Ш.Т.лар ваъда қилишган.

Мазкур мурожаат асосида "Covid-19" саралаш ва тақсимлаш марказида ўтказилган тезкор тадбир давомида аризачи Н.Ҳ. ҳамда унинг 3 нафар танишидан 1.000 АҚШ долларини олаётган жиноий шериклар ушланди.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда иш қўзғатилган. Дугоналар фирибгарлик ва пора олишда айбланмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш