Дунёдаги энг чиройли футболчи аёл жамоасини алмаштирди


АҚШ аёллар терма жамоаси футболчиси Алекс Морган "Тоттенхэм"нинг аёллар жамоасига ўтди.

Бу ҳақда Англия клуби расмий сайтига асосланиб "Оламспорт" хабар бермоқда.

"Биз икки карра аёллар ўртасидаги ЖЧ ғолиби Алекс Морган билан шартнома имзолаганимизни хабар қилишдан мамнунмиз. АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси бизнинг таркибимизга 2020/21 йилги мавсумда қўшилади ва 13-рақам остида тўп тепади", - дейилади хабарда.

31 ёшли Морган бунга қадар "Вест-Кост", "Калифорния Сторм", "Пали Блюз" "Вестерн Нью-Йорк Флеш", "Сиэтл Саундерс Уимен", "Портланд Торнс", "Орландо Прайд" (барчаси АҚШ клублари) ва "Лион" клублари шарафини ҳимоя қилган.



ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш