“Ўзбекнефтгаз”: “Бўзахўр” конида технологик жараёнларни автоматик бошқариш тизими яратилди (Фото)


“Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари томонидан углеводород хомашё базасини қайта тиклаш ва ривожлантириш йўлида 3D сейсмик геология-қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан. 2020 йилнинг январь-август ойлари мобайнида “Газли” ва “Учқир” майдонларида 440 кв.км ҳажмда 3D сейсмик қидирув ишлари бажарилди, натижада эса 16 та қудуқ қурилиш билан тугатилди, 4та янги майдонда излов бурғилаш ишлари бошланди.

Бурғилаш ишлари натижасида, шунингдек 9 та қудуқдан (“Жанубий Кўлбешкак-3”, “Шорқум-2”, “Ўртабулоқ-1”, “Шимолий Урга-2”, “Тўмарис-5”, “Андакли-3”, ”Ўртақум-1”, “Шортак-2”, “Жанубий Аққум-1”) кунлик жами 1374 минг куб метр миқдорда табиий газ ва 25,5 минг куб метр миқдорда кондесат оқимлари олинди ҳамда “Янги Ўртақум” ва “Жанубий Аққум” газконденсат конлари очилди.


Шунингдек, “Чаккақум - Шимолий Сузма”, “Муродтепа-Отамурод”, “Ином”, “Совлигар”, “Жанубий Зекри” конларида разведка ишлари тўлиқ якунланди ва уларнинг углеводород заҳиралари “Ўзбекнефтгаз” АЖ қошидаги Марказий заҳираларни ҳисоблаш комиссиясида тасдиқланди ва Давлат геология қўмитасининг доимий харакатдаги заҳиралар комиссиясига топширилди.


Олиб борилган геология – қидирув ишлари натижасида 7,033 млрд. метр куб ҳажмда табиий газ ҳамда 273,2 минг тонна ҳажмда суюқ углеводородлар захираси ўстирилди.

Бундан ташқари, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раисининг 2020 йил 19 июль №01-10/77 сонли йиғилишидаги топшириқларни ижросини таъминлаган ҳолда, йил якунига жами 35 та (қўшимча 5 та қудуқ) излов-қидирув қудуқларини якунлаш ва углеводород хом-ашёси захираларини ўстириш, табиий газ бўйича 20,0 млрд.куб.метрга (қўшимча 2,0 млрд.куб.метр), суюқ углеводородлар бўйича 620 минг. тоннага (қўшимча 20,0 минг.тонна) ўстириш таъминланади.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш