Диетолог: қаҳва ёрдамида озиш юрак касаллигига сабаб бўлади


Россиялик диетолог Маргарита Королева қаҳва истеъмоли орқали озишнинг хавфи ҳақида тўхталди.

Королеванинг айтишича, кофеин моддалар алмашинувини тезлаштиради, аммо бу юрак етишмовчилиги тезлашиши эвазига бўлади.

«Биз кунига саккиз чашка қаҳва ичиб, ёғларни йўқотишга уринсак, юрак билан нима бўлади? Бу юрак касаллигига йўл очади», — деган диетолог Sputnik радиоси билан суҳбатда.

У шунингдек, гипертония ва юрак ритми бир текис бўлмаганларга қаҳва ичишдан тийилишни маслаҳат берган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш