Фото: Ливан пойтахтида даҳшатли портлаш содир бўлди


Бугун, 4 август куни Ливан пойтахти Байрут шаҳрида кучли портлаш содир бўлди. AL-Arabiya телеканалига кўра, мазкур ҳодиса сабаб юзлаб кишилар жароҳат олган, ўлганлар сони эса ҳозирча номаълум. 

Маълумотларга кўра, портлаш нефть маҳсулотлари сақланувчи порт яқинида содир бўлган. 

Ҳодиса худди Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига атом бомба ташланишига ўхшаш ҳолатга ўхшатилган. 

Ливан бош вазири Ҳасан Диаб  ҳодисани катта мусибат дея атаб, марҳумлар хотирасига мотам эълон қилган. 

Ҳозирча ҳодисанинг сабабчи ва оқибатлари тўлиқ ўрганилгани йўқ. 

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш