Тимошенко Украинанинг амалдаги ҳукуматини "халқнинг қўрқинчли хатоси" деб атади


Украина Олий Радаси депутати, "Баткивщина" партияси раҳбари Юлия Тимошенко украин халқининг қўрқинчли хатоси ҳақида гапирди. Бу ҳақда "112 Украина" телеканали хабар берган.
и
Унга кўра амалдаги ҳукуматни сайлаш халқнинг энг катта хатосидир.

Тимошенконинг айтишича, 2020 йилда маҳаллий сайловлар ўтказилади, унда ушбу "хато"ни тўғрилашнинг имкон бор.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилга сайловларда Тимошенко Зеленский ва Порошенкодан ортда қолиб президентлик сайловларининг биринчи туридан ўтолмаганди.

Тимошенко президентликка айниқа 2010 ил жуда яқин келган: у иккинчи турда кичик фарқ билан Виктор Януковичга ютқазган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш