Короновирус ҳаво орқали узоқ масофага тарқалиши мумкинми?


Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Короновирус узоқ масофага ҳаво орқали тарқалиши мумкинми?

Йўқ, коронавирус узоқ масофаларга ҳаво орқали тарқалмайди.

Бу вирус асосан йўталган ёки аксирган пайтда касал одамнинг оғзидан ёки бурнидан сачраган томчилар орқали юқади.

Ҳомиладор аёлда короновирус касаллиги бўлмаса, туғруқ пайтида эри ёки яқин қариндошлари ҳамроҳлик қилишларига рухсат берилмаяпти. Бунинг сабаби нимада?

Туғруқ вақтида ҳамроҳлик эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда чекланиши керак. Шунингдек, туққан аёллар бўлимларига ҳам ташрифлар чекланиши лозим.

Ҳомиладор аёлларга оила аъзолари ва яқинлари билан алоқада бўлиш учун турли хил видеоалоқа воситалардан фойдаланиш тавсияси этилади. Ушбу чоралар касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади.

Ўзбекистонда касал аёллардан туғилган чақалоқларда короновирус инфекциясига текширув ўтказиладими?

Янги туғилган чақалоқни короновирус инфекциясига текшируви туғилгандан сўнг 12-24 соат ўтгач амалга оширилади.

Натижаларни тасдиқлаш учун такрорий тест 24 соатдан кейин амалга оширилади.

Текширув учун биоматериал сифатида бурун-халқум ёки оғиз-халқумдан суртма олинади.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш