Финляндиянинг 33 яшар бош вазири турмушга чиқди


Финляндия бош вазири Санна Марин футболчи Маркус Райкконенга турмушга чиқди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати портали хабар берди.

Тўй маросими бош вазирнинг қароргоҳида, унинг ёр-дўстлари иштирокида бўлиб ўтган.

Икки ёшнинг муносабатлари 16 йилдан бери давом этиши маълум. Икки ярим йил аввал улар қиз фарзандли бўлишган.

Санна Марин ҳукумат тепасига ўтган йили келган эди. У жаҳондаги энг ёш давлат раҳбарларидан бири саналади.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш