Андижон ва Тошкентда 300га яқин кишида коронавирус топилди


2020 йил 2 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 25 336 (+296) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 277 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 226 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 51 нафари эса Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида), 19 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Афсуски, Тошкент ва Андижонда икки бемор вафот этди. 

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар юртимизда 15 833 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (62 фоиз) соғайган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш