Вилоят ҳокимлари диққатига! Шуҳрат Ғаниевдан ўрнак олинг, Фарғонада ўзгаришлар бошланди


1 август. Кеч 22:30. Фарғона вилоят ҳокими тегишли ўринбосари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи билан ҳеч кимни аввалдан огоҳлантирмай “Тез ёрдам 103” хизмати станциялари ва шаҳобчалари томон йўл олди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

“Тез ёрдам” ўз номи билан тезкор ишлайдиган бўлинма. Телефон қўнғироқлари тинмайди. Радио карнайидан бригадаларга топшириқ берилади. Улар маршрутни (чақириқ қоғозини шундай деб атайдилар) олиб шоша-пиша йўлга чиқадилар.

- Истиқбол кўчасидаги 14-уйда 7 ёшли болада тана ҳарорати кўтарилган. 4-бригада, маршрут варақасини олинг.

- Бугун шу пайтгача қанча чақириқ бўлди, улар қандай касаллар эди, уларнинг қанчаси тана ҳарорати кўтарилган бемор бўлган, ташхис натижаларига кўра қанчаси қаерга ётқизилди... Вилоят ҳокими тез тиббий ёрдам станцияси, унинг ҳар бир шаҳобчасида шу саволларни берар, таҳлил қиларди.

Шухрат Ғаниев Фарғонанинг Ёрмозор, Бешбола, Тўқимачи, Қиргули... каби ўнлаб қишлоқ ва мавзеларидаги шаҳобчаларни ўз кўзи билан кўриб ўрганди. Шу пайт бу ерда бўлган шифокор ва хамширалар очиқчасига суҳбатлашди.


Маълум бўлишича тана ҳарорати кўтарилган беморлар июль ойида 5 003 та бўлиб, ўртача кунлик 166 тани ташкил этади. Уларнинг 4 001 нафари (79,9%) 14 ёшгача бўлган болалар ҳисобига тўғри келмоқда. Болаларда тана ҳарорати кўтарилиши асосан совуқ сув ичиши, меваларни ва озиқ-овқат маҳсулотларини аралаштириб истеъмол қилишлари оқибатида учрайдиган ангина, тонзиллит, ларингит, диарея ва ошқозон-ичак йўлларининг дисфункционал бузилиши касалликларида қайд этилган. Улардан 2 550 таси шаҳар ва туман Марказий шифохоналарининг бўлимларида стационар шароитда, 1451 нафари амбулатор шароитда тўлиқ даво муолажаларини қабул қилиб соғайиб чиқишган. Тана ҳарорати кўтарилган беморлар таҳлил қилинганда болалар ўртасида короновирус инфекциясига гумон ҳолатлари кузатилмаган.

Мазкур беморлардан 1002 нафари катталарни ташкил этиб, уларнинг тана ҳароратлари асосан нафас тизими сурункали касалликлари хуружи, ошқозон-ичак йўллари функцияси бузилиши натижасида кузатилган. Эпидемиологик анамнез касалликларида короновирусга гумон қилиниб, 302 та ҳолатда ПЗР таҳлиллари учун тест синамалари олиниб, барча ҳолатларда манфий натижалар кузатилган.

Ҳоким 31 июл кунги манфий натижалар кузатилган маълумотга алоҳида эътибор қаратди ва мутахассислардан нега айнан шу куни тана ҳарорати кўтарилиши билан боғлиқ чақириқлар сони ошиб кетган, дея саволни кўндаланг қўйди.

Агар 30 июл куни 3635 та чақирувнинг 152 тасида тана ҳарорати ошган бўлса, 31 июл куни чақирувлар сони 4504 тага кўпайган ва иситмалаганлар 203 нафарни ташкил этган, - деди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Одилжон Умаров. – 203 та тана ҳарорати кўтарилган беморларнинг 140 таси болалар ва 63 та катталарни ташкил килади. 140 та тана ҳарорати кўтарилган беморларда асосан 18 та ангина, 22та тонзиллит, 24та ларингит, 10 та фарингит, 26 та ларинготрахеит ва 40 та ошқозон-ичак дисфункционал бузилиши ва диарея кузатилди. 63 та катта ёшдаги беморларда эса 33 та ҳолатда юқори нафас йўлларинининг яллиғланиши, 30 та ҳолатда ошқозон-ичак йўллари дисфункционал бузилишлари рўй берган.

Айнан 31 июлда чақирувлар сонининг ортишига сабаблардан бири Қурбон ҳайити муносабати билан қишлоқ врачлик пунктлари, қишлоқ ва шаҳар оилавий поликлиникалари фаолият кўрсатмаганлиги, карантин қоидаларининг кучайиши натижасида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши чекланганлиги билан боғлиқликда эди.

Бу рақамларни яна бошқача таърифлаш ҳам мумкин. Яъни, тез тиббий ёрдами чақирувлари сонининг ошиши аҳоли орасида ўз соғлиғига эътибор ошиб бораётганлиги, айниқса тана ҳарорати кўтарилиши билан боғлиқ ҳолатларда зудлик билан врач маслаҳатига мурожаат қилишлари, бирламчи тиббий санитария тизимида касалликларни эрта аниқлашга қаратилган чора-тадбирларнинг ижроси деган хулоса қилиш мумкин. Беморларда дастлабки касаллик симптомлари қанчалик эрта аниқланса уни даволаш шунчалик осон ва асоратсиз кечади.

Шу тунда Фарғона, Марғилон, Қувасой шаҳарлари, Қува, Тошлоқ, Олтиариқ ... каби туманлардаги марказий тез ёрдам станциялари ва унинг жойлардаги шаҳобчалари иш фаолияти ўрганилди.



ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш