Ҳиндистонда қўлбола ароқдан 86 киши вафот этди


Ҳиндистоннинг Панжоб штатида қўлбола ароқ истеъмол қилиш натижасида 86 ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВлар ёзмоқда.

Ўлим ҳолатлари Амритсар, Гурдаспур, Тарн-Таран туманларида содир бўлган. Шифохоналарда қолаётган беморлар сони аниқ эмас.

Ҳозирда ушбу воқеага алоқадор 25 киши қўлга олинган. Полция рейдларида кўплаб миқдорда тайёрланаётган ароқ маҳсулотлари қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда ҳам қўлбола ароқ сабаб 15 киши вафот этганди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш