Мудҳиш ҳодиса: шаҳрисабзлик эркак ўзи, хотини ва болаларини машинада тириклай ёқиб юборди


Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани, “Гулистон” маҳалласи фуқароси Lada русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, хотини билан жанжаллашиб қолади. Эркак шундан сўнг, автомобил эшигини қулфлайди ва ўзи, фарзандлари ва хотинига бензиб қуйиб ёқиб юборади. Бу ҳақда шифохонада вақтинча ўзига келган ўғил фарзанд гапириб берган.

Бош прокуратура маълумотига кўра, ҳодиса 30 июль куни соат 22:00 да Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида содир бўлган.
 
Ҳодиса оқибатида оиланинг барча аъзолари, хусусан уч фарзанд — 2008 йил ва 2014 йилда туғилган ўғил болалар, 2009 йилда қиз бола вафот этган.
 
Ушбу ҳолат юзасидан Шаҳрисабз тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят Кодексининг 97-моддаси (Қасддан қотиллик) бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш