Тошкент вилоятидаги тезкор тадбирда ИИБ ходимлари "қорадори занжири"ни узишга муваффақ бўлдилар


Республика чегарасидан наркотик олиб ўтиб савдо қилувчи икки шахс тахминий баҳоси 40 миллион сўмга тенг бўлган ашёвий далил билан қўлга олинган. Ушланган шахсларга жиноий иш очилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берди. 

Жорий йилнинг 5 июль куни Тошкент вилояти ИИББ ҳамда Бекобод шаҳар ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Бекобод шаҳрида яшовчи 27 ёшли Аброржон Х. холислар иштирокида гумонланиб текширилганда, унинг ёнидан вазни 500 гр гашиш гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилиб олинган.

Ушланган шахс билан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, у гашиш гиёҳвандлик воситасини, яқин таниши Сарвар исмли шахсдан 3 500 АҚШ доллари эвазига сотиб олганлиги ҳамда ҳозирда мижозларига сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланган.

Сарвар исмли шахсни жиноят устида қўлга олиш мақсадида, ўтказилган тезкор тадбир давом эттирилади.

Бекобод шаҳарида яшовчи 22 ёшли Сарвар Х. мижози Аброржонга гашиш гиёҳвандлик воситаси эвазига келишилган пул миқдорининг 200 АҚШ доллари ва 2 миллион 20 минг сўмини олаётган вақтида қўлга олинган.

Қўлга олинган Сарвар Х. билан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, у гашиш гиёҳвандлик воситасини, Тожикистон Республикасида яшовчи таниши Ҳасан исмли шахсдан 3 500 АҚШ доллари эвазига сотиб олганлиги аниқланган.

Ҳозирда Бекобод шаҳар ИИБ ТБ томонидан ушланган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш