«Аҳмадбой иши»ни кўрган Тошкент вилояти судяси коронавирусдан вафот этди


Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси Хайриддин Шермуҳамедов 53 ёшида коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақида Судьялар олий кенгаши маълумоти асосида  Kun.uz хабар берган. 


Тошкент вилоят суди судьяси 31 июль куни вафот этган. У коронавирус инфекциясини юқтириб олган ва касалхонада даволанаётган бўлган.

Маълумот учун, Х.Шермуҳамедов «Аҳмадбой иши»ни кўрган ва 2020 йилнинг февралида унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «а, в» бандлари (эски таҳрирдаги) билан 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланлаш ҳукмини эълон қилган. 

Марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб қоламиз. 

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш