Яна 265 киши коронавирус юқтириб олди


2020 йил 1 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 24 569 (+265) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 137 нафари Тошкент вилоятида, 100 нафари Тошкент шаҳрида, 22 нафари Андижон вилоятида, 4 нафари Сурхондарё ҳамда 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент вилоятида 184 нафар, Тошкент шаҳрида 170 нафар, Бухоро вилоятида 62 нафар, Андижон вилоятида 32 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 4 нафар, жами 452 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 14 916 (+452) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (60 фоиз) соғайган.

Афсуски, Тошкент шаҳар Яккасарой туманида яшаган 59 ёшли М.М. (аёл) вафот этган. 

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш