Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 7 август куни ўтказилади


Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлисини жорий йил 7 август куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди. 

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.  

Ялпи мажлисда, жумладан, қуйидаги қонунлар кўриб чиқилади:

▫️ “Таълим тўғрисида”ги;
▫️ “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги;
▫️ “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги;
▫️ “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги;
▫️ “Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш