Яни икки киши вафот этгани хабар қилинди. ССВ Муса Ерниязов ўлимини тасдиқлади


Тошкент шаҳри Сергели туманида яшаган 75 ёшли К.Х. (эркак)да жорий йил 26 июль куни “COVID-19” инфекцияси тасдиқланган ва оғир ҳолатда Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги каби асоратлар билан кечган.

Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи асосий касаллик ҳисобига кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида яшаган 73 ёшли М.Е. (эркак)да жорий йил 24 июнь куни “COVID-19” инфекцияси тасдиқланган ва академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган Хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг Нукус филиалига ётқизилган.

Муолажаларга қарамасдан у ҳам вафот этган. Демак, ССВ ҚР Жўқорғи Кенгеси раиси М. ЕРниязов ўлимини расман тасдиқлади. 


ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш