Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси ўзгарди


Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 29 июлдаги қарорига биноан, Абат Азатович Файзуллаев Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди.

А.Файзуллаев бунгача ташқи ишлар вазири ёрдамчиси бўлиб фаолият олиб бораётган эди.

Бундан аввал Австриядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчи бўлиб ишлаган Шерзод Асадов 19 март куни ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган эди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш