Трамп СССРнинг парчаланиб кетиш сабабини айтди


АҚШ президенти Доналд Трамп журналистлар билан матбуот анжумани вақтида Собиқ Совет Иттифоқи парчаланиб кетиши сабаби ҳақида гапирди.

Бу ҳақида «Интерфакс» хабар бермоқда.

Трампнинг айтишича, СССРнинг интиҳосига Афғонистондаги омадсиз уруш сабаб бўлган. Чунки унингча, совет ҳукумати урушга кўплаб инсонлар ҳаёти ва пулни сарфлаб юборган.

Шу сабабдан Трамп ҳозир Россиянинг Толибон ҳаракати билан ҳамкорлик қилаётгани борасидаги қарашларга шубҳа билдирган.

Эслатиб ўтамиз, 1979-89 йиллардаги урушда СССР афғонистонда 14 мингча аскар қурбон бергани айтилади.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш