Игнатий Нестеров коронавирус юқтирди


Тошкентнинг "Локомотив" клубида ҳам коронавирус аниқланган. Бу ҳақда Championat.asia нашри хабар берди. 

Эшитишимизга қараганда "темирйўлчилар"нинг 4 нафар футболчиси даволанмоқда. Улар орасида бир неча йиллар давомида Ўзбекистон термаси дарвозасини қўриқлаган Игнатий Нестеров ҳам борлиги маълум қилинган.

"Клубларимиз коронавирус аниқлангани ҳақида деярли эълон қилишмаётгани ачинарли ҳол. Яшириш ортидан кўплаб футболчиларда касаллик аниқлангани туфайли чемпионатимиз тўхтатилгани ҳеч кимга сир эмас. Коронавирусни яшириш эмас аниқланган заҳоти уни даволаш ҳақида ўйлаш вақти келди"- дейилади хабарда.



ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш