Тўқаев Қозоғистонда карантинни яна икки ҳафтага узайтириш бўйича буйруқ берди


Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатдаги эпидемиологик вазият юзасидан йиғилиш ўтказди.

Zakon.kz нашрининг ёзишича, унда карантин муддатини яна икки ҳафтага узайтиришга қарор қилинган.

Бош вазир Асқар Маминнинг ҳисоботига кўра, карантин кучайтирилган 5 июлдан касалланиш кўрсаткичи 29 фоизга пасайган ва кунлик 1500-1600 та кўрсаткичда қолмоқда.

Қозоғистон раҳбари карантин аста-секинлик билан юмшатиб борилишини таъкидлаб ўтган.

Эслатиб ўтамиз Қозоғистонда беморлар сони 86 мингдан ошди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш