Исроил Мадримов АҚШда жанг ўтказади


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича боксчимиз Исроил Мадримов яқин кунлар ичида АҚШда навбатдаги жангини ўтказади.

Унинг кейинги жанги катта эҳтимол билан бугун етиб борадиган шаҳар – Нью-Йоркда ташкил этилади.

Ташкил этиладиган жангнинг аниқ санаси ва унда ҳамюртимизга рақиб бўладиган боксчининг номи ҳозирча ошкор этилмаяпти. Лекин, тез орада бу ҳақда ОАВ орқали маълумот берилиши айтилмоқда.

Мадримов жорий йилнинг 1 март куни АҚШнинг Техас штати Фриско шаҳрида бўлиб ўтган бокс кечасида венесуэлалик Чарли Наваррога (29-10, 22 КО) қарши рингга чиқди. 10 раундга мўлжалланган жангнинг 6-раундида тажрибали рақибини аввалига нокдаун ҳолатига туширган ва зарбалар серияси орқали уни яна бир марта қулатгач, ҳакам жангни тўхтатиб, техник нокаут қайд этган эди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш