Вазир Шодмонов шифокор отаси коронавирусдан вафот этган қиз уйига бориб, кўнгил сўради


«Микрофон кўтарган аёл» Telegram каналида Тошкентда коронавирус юқтириб вафот этган шифокорнинг қизи ҳикояси берилган эди. 

Унда маълум бўлишича, шифокор А.Уралов иш чоғида вирус юқтирган, сўнгра бир қанча оворагарчиликлардан сўнг, касалхонада вафот этган. Қиз вазирликни шифокрларни вирус авжига чиққан жойларга атайлаб юборишда айблаганди. 

Маълум бўлишича, вазир қизнинг сўзларига эътибор қаратган ва у яшайдиган хонадонга борган. Барча компенсациялар тўланишини таъкидлаган. 

"Ҳозиргина Шаҳноза Ҳасанова қўнғироқ қилиб, хонадонига Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов келганини айтди. Вазир оила аъзоларидан cамимий кўнгил сўраб, бу шифокорлар жамоаси учун ҳам оғир жудолик бўлганини билдирган. Ш. Ҳасанова соғлиқни сақлаш тизими унинг изтиробларини тўғри тушунгани учун миннатдор. Оила боқувчисини йўқотгани, хизмат фаолияти давомида Ковид инфекциясига чалиниб вафот этгани инобатга олиниб қонуний барча компенсациялар қопланиши маълум қилинган. Шунингдек, Ш. Ҳасанова у билан бирга ҳамдард бўлган, мурожаатига бефарқ бўлмаган барча жамоатчилик вакиллари, журналистлар ва блогерларга ўз раҳматини айтди" дейилади хабарда.


ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш