Марадона Испания терма жамоасини бошқариши мумкин


Афсонавий футболчи Диего Марадона Испания терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Шунингдек, манбага кўра, Антонио Торрес Испания футбол федерацияси раҳбари бўлса, мазкур хабар амалга ошиши кутилади.

Испания термаси олдига 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида финалга чиқиш вазифаси қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, Марадона 2010 йил Жанубий Африка яшил майдонларида бўлиб ўтган ЖЧда Аргентина термасига устозлик қилган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш