Озодбек Назарбековга яна бир унвон берилди


29 июнь куни Туркманистон ва Ўзбекистон санъат ва маданият соҳаси вакилларининг онлайн учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Туркманистон Президенти Г. Бердимуҳамедовнинг Озодбек Назарбековни Туркманистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланиши тўғрисидаги Фармони эълон қилинди ва расмий тарзда масофадан топширилди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Эслатиб ўтамиз, Озодбек Назарбеков Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов даврида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон халқ артисти, Қорақалпоғистон халқ артисти унвонлари билан тақдирланган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш