Ўзбекистон Женева протоколи хужжатига қўшилди


“Ўзбекистон Республикасининг Бўғувчи, заҳарли ёки бошқа шу каби газлар ва бактериологик воситаларнинг урушда қўлланилишини тақиқлаш тўғрисидаги Протоколга (Женева, 1925 йил 17 июнь) қўшилиши ҳақида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди. 

Ушбу Протокол 1972 йилнинг 10 апрель куни Москва, Лондон ва Вашингтон шаҳарларида имзоланган бактериологик (биологик) ва токсик қуроллар захирасини йиғиш, ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришни тақиқлаш ва уларни йўқ қилиш тўғрисидаги Конвенция талабларини мустаҳкамловчи ҳамда тўлдирувчи ҳужжат ҳисобланади.

Бугунги кунда мазкур Женева протоколига дунёнинг 142 та давлати, МДҲ мамлакатларидан Арманистон, Молдавия, Россия, Тожикистон, Украина ҳамда Қирғизистон қўшилган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш