Коронавирус қурбонлари сони 500 мингга яқинлашди


Жаҳон бўйлаб айни дамда коронавирусдан вафот этганлар сони 494 181 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Жон Хопкинс университети сайтида хабар берилди.

Ўтган бир сутка давомида 5357 киши вафот этган. Коронавирус қайд этилганларнинг умумий сани 9 801 572 нафарни ташкил этмоқда.

Кучли учликда АҚШ (2 467 554), Бразилия (1 274 974) ва Россия (619 936) бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни дамгача Ўзбекистонда 20 киши коронавирус хасталигидан вафот этган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш