Эртага "Тошкент – Шаржа – Тошкент" йўналишида чартер рейс амалга оширилади


Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, эртага, 27 июнь куни «Тошкент – Шаржа – Тошкент» йўналишида чартер рейс амалга оширилади.

Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.

Бугун Нью Йорк – Тошкент ва Тошкент – Истанбул – Тошкент чартер рейслари амалга оширилади.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш