Ўзбекистонда Суперлига 4-тур ўйинлари бошланиши вақтлари расман тасдиқланди


Хабарингиз бор, Ўзбекистон Суперлигаси ўйинлари жорий йилнинг 13 июнь кунидан эътиборан давом эттирилишини маълум қилган эдик.
Бугун Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан Coca-Cola Суперлига 4-тур ўйинлари бошланиш вақтлари расман тасдиқланди.

“Сўғдиёна” стадиони ёритиш тизимида муаммолар борлиги учун “Сўғдиёна” – “Пахтакор” беллашуви соат 18:00 да бошланади. “Бухоро” спорт мажмуасида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани боис, клуб ўз уй учрашувларини Муборакдаги “Баҳром Вафоев” стадионида ўтказади.

Coca-Cola Суперлига 4-тур. 13 июнь, шанба: 19:00 “Бунёдкор” — “Қўқон-1912” 20:00 “Қизилқум” — АГМК 14 июнь, якшанба: 18:00 “Сўғдиёна” — “Пахтакор” 20:00 “Насаф” — “Навбаҳор” 15 июнь, душанба: 18:00 “Сурхон” — “Машъал” 18:30 “Бухоро” — “Андижон” 19:00 “Локомотив” — “Металлург”.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати бу ҳақда хабар берди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш