“Пахта нефтбазаси” МЧЖ Аи 80 маркали бензин нархини 3000 сўм қилиб белгилади



Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йилнинг 4 апрель куни имзоланган “Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4664-сонли қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 1 май кунидан бошлаб Аи-80 маркали бензин ва дизель ёқилғиси (шу жумладан ЭКО маркали дизель ёқилғиси) чакана нархини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинди.
 
“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли “Пахта нефтбазаси” МЧЖ 2020 йилнинг 21 май кунидан эътиборан нефтмаҳсулотларини сотишда янги нархларни эълон қилди.

Унга кўра, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилаётган Аи 80 маркали бензиннинг 1 литри учун 3000 сўм нарх белгиланди, Аи 95 маркали бензин нархи эса 5884 сўм.

“Пахта нефтбазаси” МЧЖ томонидан юқорида номлари ҳамда нархи қайд этилган маркалардаги бензин АҚЁШларга улгуржи тарзда сотилади.
Уни сотиб олган хусусий АҚЁШлар транспорт хизмати ва бошқа харажатларни ҳисобга олган ҳолда ўзлари нарх белгилайди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш