Самарқандда 3 нафар бемор тузалди ва барча соғайганлар 2372 нафарга етди


Самарқанд вилоятида 3 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди ва реабилитацияга кузатилди.
Тузалиб чиққанларнинг 1 нафари 47 ёшли эркак, 2 нафари эса 43 ёшли ва 42 ёшли аёллар бўлиб, барчаси коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Уларнинг барчаси Самарқанд вилоятидан.
Самарқанд вилоятида шу пайтга қадар 175 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 178 нафарга етди.
Шундай қилиб, бугуннинг ўзида 34 нафар бемор тузалиб, айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2372 нафарни ташкил этмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш