Термизда алоқа кабелининг узиб юборилишига йўл қўйган мансабдор шахсга маъмурий чора кўрилди


Сурхондарё вилояти “Сувоқова” ДУК Термиз шаҳар филиалига қарашли экскаватор томонидан ер қазиш ишларини олиб бориш жараёнида Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, “Меҳробод” МФЙ, И.Каримов (С.Саодат) кўчаси 114- ва 116-уйлар йўналишидан ўтган “AMUDARYO-TONER” МЧЖ кабель телевидениесининг 8 толали магистрал оптик толали ҳаво алоқа кабелини узиб юборган.
“Ўзкомназорат”нинг Сурхондарё вилояти ҳудудий инспекцияси томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 154-моддаси 1 қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлик юзасидан 2020 йил 21 апрелда Сурхондарё вилояти “Сувоқова” ДУКда ишловчи мансабдор шахс – Д. А.га нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилган ва 2020 йил 11 майда иш бўйича тўпланган ҳужжатлар тўплами тегишли чора кўриш учун Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар маъмурий судига юборилган.
Термиз шаҳар маъмурий судининг 2020 йил 18 майдаги қарорига асосан Сурхондарё вилояти “Сувоқова” ДУК ходими Д. А. ушбу қонунбузарликда айбли деб топилди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш