Facebook Ўзбекистонда солиқ тўлашни бошлади


Хабар қилинишича, Facebook ижтимоий тармоғига эгалик қилувчи, Нидерландияда рўйхатдан ўтган Facebook Technologies Ireland Limited 19 май куни рўйхатга олинган.
Мамлакатда қўшимча қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатга олинган хорижий интернет компанияларнинг сони ўнтадан ошди.
Аввалроқ, Google биринчи чорак учун Ўзбекистонда 85 минг евро, Apple эса 59,2 минг доллар тўлаганлиги ҳақида хабар берилган эди.
2020 йилдан бошлаб хизматлар ва товарларни электрон шаклда сотиш билан шуғулланувчи хорижий юридик шахслар Ўзбекистонда бундай хизматлар бўйича солиқ тўловчи сифатида тан олинмоқда.
Солиқ қўмитаси ҚҚС бўйича офисни ташкил қилди, у Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий интернет компанияларга рўйхатдан ўтиш ва солиқлар тўлашни бошлаш имконини беради.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш